Холанд ҳеч ким қилолмаган ишни уддалади

Бундеслиганинг 31-турида “Боруссия” ҳужумчиси Эрлинг  Холанд  “Вольфсбург” дарвозасини икки марта ишғол қилди. Бу икки аниқ зарба унинг номини тарихга ёзилишига сабаб бўлди. Норвегиялик ҳужумчи Бундеслигадаги голларини сонини 38 тага етказди ва 21 ёшгача энг кўп гол урган футболчи бўлди.

Аввалги рекорд унинг жамоадоши Жейдон Санчога тегишли бўлиб, англиялик ярим ҳимоячи 21 ёшда 36 та тўп киритганди. Кучли учликдан ҳозир “Челси”да ўйнаётган Кай Хаверц ўрин олган. Унинг ҳисобида 35 та гол бор.

Холанд шу йилнинг 21 июль куни 21 ёшга киради. Унгача унинг Бундеслигада урган ҳар бир голи янги рекорд сифатида қайд этилиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!