Холанд жароҳат олди, у Шотландияга қарши ўйинни ўтказиб юборади

Норвегия терма жамоаси ва "Манчестер Сити" клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд "Евро-2024" саралашидан ўрин олган Фарер оролларига қарши баҳсда тўпиғидан жароҳат олди. Шу сабаб у Норвегиянинг Шотландия билан кечадиган ўйинида жамоасига ёрдам бера олмайди. 

Терма жамоа шифокори Ола Санднинг маълум қилишича, футболчининг жароҳати унчалик жиддий эмас. 

"Жароҳат жиддий эмас, лекин у вақтинча оғриқ беради. Холанднинг ҳаракатлари чекланган, шунинг учун у Шотландияга қарши баҳсни ўтказиб юборади", - деди Санд. 

Эслатиб ўтамиз, Шотландия - Норвегия учрашуви эртага Тошкент вақти билан тунги 00:45 да бошланади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!