Холанд келажаги бўйича бир қарорга келди

“Боруссия” ҳужумчиси Эрлинг Холанд мавсум якунланганидан кейин Англия премьер-лигаси жамоаларидан бирига кўчиб ўтишга қарор қилди.

Дортмундликлар норвегиялик ҳужумчини ашаддий рақиб – “Бавария” ўзига оғдириб олмаслиги учун унинг бошқа чемпионатга ўтиш фикрини қўллаб-қувватламоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, келаси ёзда Холандни 75 миллион еврога олиш имконини берувчи банд кучга киради ва бу тўпурарнинг бозори қайнашига туртки бўлади.

Холанд янги мавсумни ҳам муваффақиятли бошлади ва “Айнтрахт”га қарши баҳсда иккита гол уриб, учта голли пас оширди ва жамоасининг 5:2 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!