Холанд келажакда қайси лигада ўйнаш истагини айтди. Бу Ла Лига эмас...
“Манчестер Сити” ва Норвегия терма жамоаси сафида порлаётган ҳужумчи Эрлинг Холанд фаолияти давомида Италиянинг А Сериясига ўтиши ҳақидаги саволга давоб бериб, бу лигада ўйнаш истаги борлигини ошкор қилди.
- Менга Италия ёқади. Мен бу мамлакатда ўтказилган барча учрашувларда жуда яхши ўйин кўрсата олганман.
Олдинда нималар бўлишини ҳеч ким билмайди. Ҳозир ҳаётим бир маромда кетмоқда ва ҳаммаси жойида. Айни пайтда ҳеч нарса ҳақида ўйламаяпман, лекин келажакда ҳамма нарса бўлиши мумкин, - деди Эрлинг Холанд.
25 ёшли форварднинг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси 2034 йилнинг ярмигача давом этади.
Европа матбуоти Испаниянинг энг қудратли клублари – “Реал” ва “Барселона” Холанднинг трансферини уюштиришга ҳаракат қилаётгани ҳақида маълумотлар тарқатиляпти.
Transfermarkt портали жаҳон футболининг энг барқарор тўпурарларидан бирини 180 миллион еврога баҳоламоқда.



Комментарии