Холанд: Мбаппедан кам жойим йўқ! Эрлинг “Сити”га оғир шарт қўйди

Ёзда “Манчестер Сити”га кўчиб ўтган Эрлинг Холанд Англия футболидан ҳам тўпурарлик қобилиятини намойиш қила олишини исботлаб қўйди.

Норвегиялик ҳужумчи янги жамоасида 18 та учрашувда 23 та тўп киритди ва бир неча рекордларни қайд этди.

“Шаҳарликлар” моҳир тўпурарни қўлдан чиқармаслик учун унга янги битим таклиф қиляпти. “Игтаҳаси” очилган Холанд ҳам ўз талабини айтди. 22 ёшли ҳужумчи бир мавсум учун 50 миллион евро атрофида маош сўраяпти.

Ҳозир ПСЖ асосий ҳужумчиси Килиан Мбаппега худди шу даражада маош тўламоқда. Холанд ҳам хизмат ҳақи масаласида франциялик тўпурар билан тенглашиб олмоқчи.

Эрлинг Холанд ва Килиан Мбаппе  энг қиммат футболчилар ҳисобланади. Transfermarkt портали уларни мос равишда 170 ва 160 миллион еврога баҳолаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!