Холанд Мбаппенинг орзусига жиддий тўсиқ бўляпти

  • 19 октябрь, 2022, 21:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” ўтган мавсум икки ҳужумчи – Килиан Мбаппе ва Эрлинг  Холандни кўзлаб, ҳар иккисидан қуруқ қолди.

Tecno

Айниқса, Килиан Мбаппе мадридликларни охиригача умидвор қилиб, катта маош илинжида ПСЖ билан янги битим тузгани “Реал” раҳбариятига роса алам қилди.

Ҳозир Мбаппенинг ўзи ҳам муаммолар гирдобида қолган ва Париж клуби раҳбарларининг гапига кўнганидан қаттиқ пушаймон бўлмоқда. Бу орада “Қироллик клуби” Мбаппе олиш фикридан буткул воз кечган.

“Реал” энди асосий  эътиборини Холандга қаратади. Мадридликлар норвегиялик тўпурарни 2024 йили “Манчестер Сити”дан сотиб олишга тайёргарлик кўряпти.

Мбаппенинг “Реал”да ўйнаш орзуси армонга айланадиган бўляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!