Холанд нега МЮга ўтмади?

Норвегиялик футболчи Эрлинг Холанднинг отаси Альф-Инге Холанд қишки трансфер ойнаси вақтида ўғлининг "Манчестер Юнайтед"га нима сабабдан ўтмаганлиги ҳақида изоҳ бериб ўтди.

"Унинг келажаги ҳақида бир гап айта олмайман. Балки у бошқа бир клубда ҳозиргидай ўйин намойиш эта олмаслиги мумкин эди ёки аксинча. Бундай саволларга ҳеч қачон аниқ жавоб ололмаймиз.

Агар қаёққадир кетишинг керак бўлса, унда фақатгина мураббий эмас, бутун жамоа кутаётган жойга кетишинг керак. Бу энг муҳими", - дейди катта Холанд.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)