Холанд нима учун "Ливерпуль"га қарши ўйнамайди? Гвардиола жавоб берди

"Манчестер Сити" айни дамда "Ливерпуль"га қарши ўйнамоқда. Юлдузли ҳужумчи Эрлинг Холанд ўйин учун "шаҳарликлар"нинг бошланғич таркибига киритилмаган. Бунга жамоа бошқарувчиси Хосеп Гвардиола изоҳ берди.

"Холанд айни дамда формада эмас. У ўзини тўғри яхши ҳис қилмаяпти. Бу катта муаммо эмас, лекин у бугун тайёр эмас", деди Гвардиола "BT Sport" нашрига.

Эслатиб ўтамиз, Эрлинг чаноқдаги муаммолар туфайли март ойида Норвегия терма жамоасининг Европа чемпионати саралаш босқичидаги дастлабки ўйинларини ўтказиб юборган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!