Холанд ўзига жамоа танлади

Мавсум якунланиши билан “Боруссия”ни тарк этишга қарор қилган норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холанд олдида иккита вариант пайдо бўлди.

Биринчиси, “Реал” клуби анчадан бери Холандга оғиз солиб келмоқда. Бироқ, айни пайтда мадридликларда бу трансфер учун ортиқча маблағ йўқ. Шунинг учун Зидан жамоаси бу трансферни 2022 йилга мўлжаллаётган эди.

Иккинчи томондан Холанднинг ҳамюрти Сульшер уни “Манчестер Юнайтед”га чорламоқда.

Холанднинг ўзи мадридликлар таклифини қабул қиладиган бўлди. Чунки у “Реал” сафида терма жамоадаги дўсти Мартин Эдегор билан бирга тўп тепиш имконига бўлади. Эдегорнинг ўзи бир неча йил ижарада ўйнаганидан кейин жорий мавсумдан эътиборан асосий таркибга киритилди.

“Реал” Рамоссиз ўйнай олмас экан

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)