Холанд ўзига ўринбосар бўлган янги футболчига босим қилди
“Боруссия” тўпурари Эрлинг Холанд ўзига ўринбосар сифатида олиб келинган Дониэлл Мален билан гаплашиб олганини айтди.
- Биз ўзаро суҳбатлашиб олдик. Маленга менга кўпроқ тўп ошириши кераклигини, йўқса ғазабланишимни тушунтириб қўйдим. “Боруссия” ҳужумида тандем бўлиб ўйнаймиз. Дониэлл жамоамизни кучайтиргани келган, - деди Холанд.
Маълумки, дортмундликлар Эрлинг Холандни узоқ вақт ушлаб тура олмайди. Шу боис, келажакда унинг ўрнини босиш учун ПСВдан 30 миллион евро эвазига Дониэлл Мален таклиф этилди. Бу ҳужумчи дортмундликлар билан беш йиллик шартномага имзо чеккан.
Дониэлл ПСВда жами 116 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 55 та гол урган ва 24 марта жамоадошларини голли пас билан таъминлаган.
Фикрлар