Холанд пушаймон бўлди
“Боруссия” ҳужумчиси Эрлинг Холанд “Бавария”га қарши ўтказилган учрашувдан кейин кўп гол ура олмаётганидан пушаймон эканини билдирди.
- Мен кўпроқ гол уришим керак. Агар биз ўз имкониятларимиздан фойдалан олмасак, ғалабага эриша олмаймиз. “Бавария” дунёнинг энг кучли жамоаси. “Борусси” эса мюнхенликларнинг даражасига чиқиш учун кўпроқ меҳнат қилиш керак, - деди Холанд.
Дортмундда ўтган учрашувда “Бавария” мезбонлар устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, биринчи ўринга кўтарилиб олди. Холанднинг ўзи чемпион дарвозасини бир марта аниқ нишонга олди.
Фикрлар