Холанд "Реал" билан келишувга эришишга жуда яқин турибди

Норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холанн ёзги таътилни Грецияда мароқли ўтказмоқда. Шу билан бирга, у ўз келажаги ҳақида ҳам унутгани йўқ.

Sport Mediaset хабарига кўра, Холанд ва унинг агенти Мино Райола “Реал” билан келишувга эришишга яқин турибди. Аммо, бу масалага чек қўйишга ҳали эрта, чунки "Боруссия" футболчини ёзда қўйиб юбормоқчи эмас.

Айтиш керакки, исталган клуб яна бир йилдан сўнг Холандни 75 миллион еврога сотиб олиш мумкин, бу футболчининг шартномасида кўрсатилган. Аммо шунга қарамасдан Дортмунд клуби ҳозирда катта маблағ таклиф қилинаётганига қарамай, Эрлингни сотмоқчи эмас. Шундай экан "Реал"ни олдинда қийин музокаралар кутмоқда.

Эрлинг ўтган мавсум "Боруссия"да жами 40 та ўйин ўтказди. У ушбу учрашувларда 40 та гол ҳамда 11 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!