
Холанд “Реал”га қачон ўтиши мумкинлиги маълум бўлди
“Манчестер Сити” асосий тўпурари Эрлинг Холанд билан амалдаги шартномани 2034 йилнинг ярмигача узайтиргани расман эълон қилинди.
Гарчи клуб норвегиялик футболчининг янги битимида уни сотиб олиш имконини берадиган бадал пули тўғрисида банд киритилмаганини маълум қилган бўлса-да, айрим нашрлар ўз манбалари орқали Холандни трансфер қилиш борлигини аниқлади.
Маълумотларга қараганда, “Реал” 24 ёшли футболчини 2029 ёки 2030 йилнинг ёзида қўлга киритиши мумкин. Бунинг учун харидор каттароқ суммада бадал пули тўлаши талаб этилади.
Аввалроқ, Холандни махсус формула орқали “Реал” ёки “Пари Сен-Жермен” олиш имкониятига эга экани ҳақида маълумотлар тарқатилган эди.
Манбаларнинг таъкидлашича, вақт ўтган сари Холанднинг трансфер суммаси арзонлашиб боради.
- Агар “Манчестер Сити” норвегиялик тўпурарга 9,5 йил давомида бошқа клубга ўтиш имкониятини қолдирмаганида Холанд шартномага кўнмас эди, - дейилмоқда хабарда.
Фикрлар