Холанд "Сити"даги илк мавсуми олдидан ўз фикрларини билдирди
Норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холанд бугун "Манчестер Сити" футболчиси сифатида таништирув маросимида қатнашди. У ерда норвег янги мавсум борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Мен жуда хурсандман. Ишончим комил, биз бирга яхши вақт ўтказамиз.
Кўпроқ гол уришни истайман. Албатта, голларим сони ғалабаларимиз каби кўп бўлишидан умидворман.
Мавсумолди тайёргарлик жараёни тезроқ тугашини интиқлик билан кутяпман. Муҳим ўйинларда иштирок этишни ва шу баҳсларнинг барчасида зафар қучишни мақсад қилганман.
Отам ҳам бир неча йил бу ерда тўп тепган. Унинг ишини такрорлаш ажойиб ва ёқимли ҳиссиёт. Мен "Манчестер Сити" футболчиси эканимдан фахрланаман", - деди тўпурар форвард.
Фикрлар