Холанд суперклубни менсимади
“Челси” хўжайини Роман Абрамович “Боруссия” ҳужумчиси Эрлинг Холанд трансфери учун маблағ аямаслигини маълум қилган эди. Жамоани бошқараётган Томас Тухель ҳам Бундеслига юлдузини Англияга кўчириб олиб келишни истамоқда.
Бироқ, Холанд кейинги жамоаси энг кучли клуб бўлишини айтиб, “Челси”ни ўзига лойиқ кўрмади.
Холанд жорий мавсумда 27 та учрашувда майдонга тушиб, 27 та гол урди ва саккизта голли пас узатди. Сермаҳсул ўйин кўрсатаётган 20 ёшли футболчининг трансфер суммаси 110 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар