Холанд тарихий рекордни такрорлади

"Боруссия" Дортмунд ҳужумчиси Эрлинг Холанд Бундеслигада Уве Зеелер ўрнатган тарихий рекордни такрорлади.

OptaFranz нашри тарқатган хабарга кўра, норвегиялик футболчи кеча “Боруссия” Мюнхенгладбахга қарши ўйинда дубль қайд этди ва шу тариқа, ўзининг Бундеслигадаги дастлабки 28 та ўйинда киритган голлари сонини 27 тага етказиб олди. 1953-1973 йилларда "Гамбург" сафида тўп сурган Зеелер ҳам ўзининг дастлабки 28 та ўйинида рақиб дарвозасига 27 та гол урган.

Холанд барча мусобақаларни инобатга олганда ҳозиргача “Боруссия” сафида 36 та ўйинда майдонга тушди ва 35 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!