Холанд учун футбол тугади(ми?)

“Боруссия”нинг асосий тўпурари Эрлинг Холанд бу йил умуман майдонга туша олмаслиги ҳақида хабарлар тарқатилмоқда.

Bild нашрининг ёзишича, ҳужумчининг жароҳати кутилганидан оғир бўлиб чиқди. Ташхисга кўра, Холанднинг сонидаги мускул тўқималари узилиб кетган ва уларнинг битиши анча вақт олади.

Эрлингнинг “Айнтрахт”да ўйнаётган дўсти Ян Оге Фьертофт ҳам вазият билан яқиндан таниш ва у ҳам бу маълумотни тасдиқлади.

Жорий мавсумда 21 ёшли тўпурар ўнта учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини 13 марта ишғол қилди ва жамоадошларига тўрт маротаба голли пас узатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!