Холанд: Янги жамоада уч йил ўйнайман!
“Боруссия” ҳужумчиси Эрлинг Холанд учун курашаётган жамоалар, хусусан, “Манчестер Сити” ва “Реал” норвегиялик ўйинчи учун узоқ муддатли шартномалар таклиф қилмоқда.
Бироқ, маълумотларга қараганда, Холанднинг ўзи борадиган жамоасида фақатгина уч йил фаолият кўрсатмоқчи ва шу муддатга шартнома сўраяпти.
Мутахассислар Холанднинг нега бунақа деётганига жавоб топди. Агар Эрлинг уч йиллик шартнома тузса, бир ярим мавсумдан кейин клуб раҳбариятига ўз таъсирини ўтказа олади. Агар шундай вазият юзага келса, клуб хўжайинлари футболчининг талабини қабул қилиш, уни сотиб юбориш ёки шартнома тугашигача кутиш каби учта вариантдан бирини танлаши керак бўлади.
Фикрлар