Холанд юлдузлар рекордини йўққа чиқара бошлади
“Манчестер Сити”нинг янги ҳужумчиси Эрлинг Холанд Англия премьер-лигасида рекордларни янгилай бошлади.
Opta Sport статистларининг хабар беришича, норвегиялик футболчи дастлабки бешта учрашувда киритилган голлар сони бўйича Микки Куинн ва Серхио Агуэро рекордини йўққа чиқарди. Бу икки футболчи Англиядаги фаолиятини бешта учрашувда саккизта тўп киритиш билан бошлаган эди.
Эрлинг Холанд чемпионатнинг дастлабки бешта беллашувда рақиблар дарвозасини тўққиз марта ишғол қилди.
Ёзда “Боруссия”дан трансфер қилинган норвегиялик тўпурарнинг “шаҳарликлар” билан шартномаси 2027 йилнинг ярмигача тузилган. Унинг трансфер суммаси 150 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар