Холанд — мазкур натижани қайд этган тарихдаги 4-футболчи

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд Чемпионлар лигаси 1-тури доирасидаги "Севилья"га қарши ўйинда (4:0) дубль қайд этиб, турнирда ўзига хос натижа қайд этди.

Мазкур баҳс 22 ёшли норвегияликнинг инглиз клубидаги дебют учрашуви ва дебют голлари эди (ЕЧЛ доирасидаги дебют). Шу тариқа, Холанд Чемпионлар лигаси тарихида уч хил жамоа (“Зальцбург”, “Боруссия” Дортмунд ва “Манчестер Сити”) сафида дебют ўйинининг ўзидаёқ гол урган тарихдаги 4-ўйинчи бўлди, деб хабар берди “OptaJoe”.

Аввалроқ испаниялик Фернандо Морьентес, аргентиналик Хавьер Савиола ва швециялик Златан Ибрагимович ҳам худди шундай натижа қайд этган эди.

Эслатиб ўтамиз, Холанд Чемпионлар лигасида 25 та гол урган энг ёш футболчига ҳам айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!