Холандга даҳшатли нарх қўйилди

“Боруссия” клуби раҳбарияти Европа грандлари катта қизиқиш билдираётган Эрлинг Холандга нарх белгилади.

Коронавирус пандемияси туфайли аксарият клублар молиявий инқирозни бошдан ўтказаётганига қарамай, дортмундликлар 20 ёшли ҳужумчи учун даҳшатли сумма – 180 миллион евро нарх қўйди.

Таъкилаш жоизки, Холанднинг шартномасида бу футболчини 75 миллион еврога сотиб олиш мумкинлиги ҳақида банд бор. Бу банд келаси йили ёзда кучга киради. Шунинг учун норвегиялик тўпурарнинг ҳозирги клуби уни шу ёзда сотиб юбориб, мўмай даромад олишга ҳаракат қилади.

Айни пайтда Холандга “Барселона”, “Реал”, “Челси”, “Манчестер Юнайтед”, “Манчестер Сити”, “Бавария”, “Ливерпуль” каби катта клублар жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Холанд жорий мавсумда клуб учун 31 та учрашувда 33 та гол урди ва саккизта голли пас узатди. Унинг ўзи ҳам халқаро майдонда юқори мақсадлар учун курашишга қодир қудратли жамоалардан бирига ўтишни истаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!