Холандга “ов” бошланди. АПЛдан иккита аниқ таклиф бор

“Боруссия” ҳужумчиси Эрлинг Холандни ёзги трансферлар вақтида олиш имкони пайдо бўлиши ҳақидаги маълумот кўп грандларнинг эътиборини тортди.

“Реал” ва “Барселона” харидор бўлаётган норвегиялик ҳужумчи учун курашга Манчестернинг икки клуби ҳам қўшилди.

Холанднинг шартномасида 2021 йилнинг июнидан уни 75 миллион евро эвазига сотиб олиш мумкинлигини ҳақидаги банд кучга киради. “Боруссия” футболчини йил бошида 20 миллион еврога олган эди. Шу пайтгача ҳужумчи дортмундликлар сафида 32 та учрашувда майдонга тушиб, 33 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!