Холандга шифокор жўнатилди
“Манчестер Сити” раҳбарияти Норвегия терма жамоасига чақиртирилган Эрлинг Холанднинг саломатлигини назорат қилиш учун клубнинг тиббиёт ходимини футболчининг ёнига жўнатди.
22 ёшли ҳужум Англиядаги фаолиятини юқори даражада бошлади. “Шаҳарликлар” сафида мавсумдаги тўққизта учрашувни ҳам асосий таркибда бошлаб, рақиблар дарвозасига 14 та тўп киритди.
Холанд кучли бешлик чемпионатларида янги мавсумда ўнтадан кўп гол урган ягона ҳужумчи ҳисобланади.
Одатда, кўп футболчилар терма жамоага борганидан кейин турли даражадаги жароҳатлар билан қайтади. Ана шундай ҳолатнинг олдини олиш учун “шаҳарликлар” Холанднинг ёнига малакали мутахассис Марио Пафундини юборди.
Пафунди Холанд “Сити”га келганидан бери унинг жисмоний ҳолатини ҳар куни назорат қилиб келаётган эди ва олдиндаги икки ҳафта давомида бу ишини Норвегия терма жамоасида ҳам давом эттиради.
Фикрлар