Холандни “чангида қолдириб кетадиган” ўйинчи топилди
BBC Sports нашри таҳлилчилари статистикага ихтисолашган Opta маркази мутахассислари билан бирга Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумдаги энг тезкор футболчисини аниқлади.
Унга кўра, “Тоттенхэм” ҳимоячиси Микки ван де Вен Премьер-лиганинг энг тезкор футболчиси бўлди. Нидерландиялик футболчи соатига 37,1 километр тезликда югургани қайд этилган.
Бу “Манчестер Сити” тўпурари ва энг тезкор футболчиси Эрлинг Холанд кўрсаткичидан баланд натижа. Норвегиялик форвард қайд этган тезлик соатига 35,7 километрни ташкил қилди ва бу бор-йўғи тўртинчи кўрсаткич ҳисобланади.
Англия Премьер-лигасида Миккидан ташқари, “Вулверхэмптон” вакили Карлуш Боржеш (36,6 км/с) ва “Ноттингем Форест” ўйинчиси Энтони Эланга (35,9 км/с) ҳам Холанддан тезкор ҳисобланади.
Кейинги ўринларда “Арсенал” футболчиси Габриэл Мартинелли (35,6 км/с), “Манчестер Юнайтед”дан Алехандро Гарначо (35,5 км/с), “Челси”дан Педру Нету (35,4 км/с), “Ливерпуль”дан Трент Александер-Арнольд (34,7 км/с) қайд этилган.
Фикрлар