Холандни "иблис"га айлантиришмоқчи
"Манчестер Юнайтед" клуби "Боруссия" Дортмунднинг норвегиялик форварди Эрлинг Холандга қизиқиш билдира бошлади.
ESPN нашри тарқатган хабарга қараганда, “қизил иблислар” 19 ёшли футболчини ёзги трансферлар даврида ўз сафларига қўшиб олишмоқчи. Айтиш керакки, манкунианликлар Холандга январдаёқ қизиқиш билдиришган. Бироқ, ўшанда уни сотиб олиш бўйича бир қарорга кела олишмаган.
Таъкидлаш лозимки, Холанд учун “Реал” Мадрид ҳам кураш олиб бормоқда.
Қишки трансферлар даврида "Ред Булл Зальцбург"дан кўчиб ўтган Эрлинг Холанд ҳозирча бу мавсум 33 та гол уришга эришди. Унинг дортмундликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар