Холанднинг дубли

Германия Бундеслигаси 18-тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Турнинг марказий беллашувида майдонга чиққан "Боруссия" Мюнхенгладбах - "Боруссия" Дортмунд баҳси ўз якунига етди. Унда мезбонлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ҳисобни майдон эгалари 11-дақиқада очди. Бунга меҳмонлар Холанднинг дубли эвазига 2 бор жавоб қайтара олди. Мюнхенгладбахликларнинг иккинчи аниқ зарбаси ҳам, ҳисобни очган Нико Эльведи томонидан киритилди.

Иккинчи таймни фаолроқ ўтказган мезбонлар яна иккита тўп киритиб, ғалабани ўз томонига оғдирди. Гол муаллифлари Рами Бенсебаини ҳамда Маркус Тюрам бўлди.

Ушбу ғалабадан кейин, мюнхенгладбахликлар ҳисобидаги очколар сони 31 тага етди ва улар бугунги рақибни ортда қолдирди. Мағлубият аламини татиб кўрган "асаларилар" 5-поғонага тушди.

Боруссия М

  • Нико Эльведи 11', 32'
  • Рами Бенсебайни 49'
  • Маркус Тюрам 78'

Бундеслига 18-тур

23/01/2021, 00:30

4
:
2
Тугади

Боруссия Д

  • Эрлинг Холанд 22', 28'

Стадион: Borussia-Park 0 томошабин

Бош ҳакам: Manuel Graefe

45'
90'

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+1'

    Мукоконинг зарбасидан кейин тўпни Зоммер қайтарди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшилди.

  • 89'

    Ўйин вақтини сунъий равишда чўзгани учун Кристоф Крамер огоҳлантирилди.

  • 87'

    Майдон эгалари ҳамон учтунлик намойиш этяпти.

  • 85'

    Ўйин темпи пасайди.

  • 83'

    Эмболонинг кучли зарбасини Бюрки оёғи билан қайтарди.

  • 81'

    Санчонинг стандарт вазиятдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 79'

    Юссуфа Мукоко Жуд Беллингем ўрнига майдонга тушди.

  • 78'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Мезбонлар 4-голни киритди!

    Захирадан ўйинга қўшилган Маркус Тюрам аниқ зарбаси билан дарвозабонга имконият қолдирмади.

  • 75'

    Дортмундликлар катта куч билан ҳужумга ўтяпти. 

  • 72'

    Ларс Штиндь ўз ўрнини Ханнес Вольфга бўшатиб берди.

  • 70'

    Ройс захирага олинди. Унинг ўрнида Рейна ҳаракат қилади.

  • 68'

    Беллингем рақибига нисбатан қоида бузди. Ҳакам бу сафар оғзаки огоҳлантириш етарли деб ҳисоблади.

  • 65'

    Хофманн ўрнига Маркус Тюрам майдонга тушди.

  • 63'

    Санчога нисбатан ишлатилган қўполлик натижасида меҳмонлар стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 61'

    "Боруссия" Мюнхенгладбах тўп назоратини қайтариб олди.

  • 58'

    Санчо жамоасининг навбатдаги ҳужуми бесамар якунланишига сабаб бўлди

  • 56'

    Майдон эгаларининг эрта прессинги рақибни хато қилишга мажбур қилмоқда.

  • 53'

    Ўта қулай имкониятга эга бўлган Алессан Плеанинг зарбасидан кейин тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 51'

    "Асаларилар" тўп назоратини қўлга олди.

  • 49'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Мюнхенгладбахликлар тарози паллаларини ўзлари томонга оғдирди!

    Қанотдан ёриб кирган Бенсебаини узоқ бурчакни аниқ нишонга олди.

  • 47'

    Мезбонлар иккинчи 45 дақиқаликни фаолроқ бошлади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+4'

    Танаффус!

  • 45+2'

    Ройснинг уринишидан кейин тўп жонли девордан қайтди.

  • 45+1'

    Жарима майдони чизиғи устида Ройсга нисбатан қоида бузилди. Меҳмонларда жуда қулай имконият юзага келди.

  • 45'

    Биринчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Нойхауснинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 42'

    Қанотдан етказиб берилган тўпга Холанд ета олмади. Яхши вазият қўлдан кетди.

  • 41'

    Тўпни ўзига бўйсундириш мобайнидаБенсебаини оёқ пайларини чўзиб олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 39'

    Санчонинг зарбаси устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 37'

    Ўйин майдон марказига кўчди. Жамоалар бироз нафас ростламоқда.

  • 35'

    Хуммельснинг зарбасини дарвозабон бартараф этди.

  • 32'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Мюнхенгладбахликлар тарози паллалари тенглаштирди.

    Дарвозабондан қайтган тўпни Эльведи голга айлантирди.

  • 31'

    Энди мезбонлар фаолликни оширди. Жарима майдони яқинида Нойхаус стандарт вазият ишлаб олди.

  • 28'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Асаларилар" ҳисобда олдинга ўтиб олди!

    Узоқ давом этган комбинацияни Холанд гол билан якунлади.

  • 26'

    Жарима майдони ичидан йўлланган зарбани Зоммер қайтарди. Такрорий зарбани ҳимоячи узоқлаштирди.

  • 24'

    Назорат меҳмонлар томонга ўтиб кетди. Энди мюнхенгладбахликлар ҳимояланишга мажбур бўлмоқда.

  • 22'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Дортмундликлар ҳисобни тенглаштирди!

    Санчонинг ажойиб узатмасини ўткир бурчакдан зарба берган Холанд дарвозага киритди.

  • 19'

    Дортмундликлар ҳам секин-асталик билан ўйинга тезлик қўшишга уриняпти.

  • 17'

    Майдон эгалари тўп назоратини қўлга олди.

  • 15'

    Жарима майдони ичида Закария Холандни зарарсизлантирди.

  • 13'

    ВАРга қулоқ солган арбитр голни инобатга олди.

  • 12'

    Ҳакам яна видеотакрорларга мурожаат қиляпти: гол муаллифи ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган бўлиши мумкин.

  • 11'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! Мюнхенгладбахликлар барибир ҳисобни очди!

    Станларт вазиятдан жарима майдони марказига оширилган тўпни Нико Эльведи дарвозага киритди.

  • 9'

    Мюнхенгладбахликлар кетма-кет ҳужум уюштиришда давом этмоқда.

  • 7'

    Узоқ масофадан берилган зарбани Бюрки қайтарди.

  • 6'

    Фаоллик майдон эгадари томонда. Дортмундликлар олдинга ўтишга қийналяпти.

  • 4'

    Видеотакрорларни ўз кўзи билан кўрган ҳакам голни бекор қилди.

  • 3'

    Рефери ВАРдаги ёрдамчиларидан тўп Нойхаусга келгунига қадар ўйин қоида бузилганлик эҳтимолини кўришни сўради.

  • 1'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! Мезбонлар илк дақиқадаёқ ҳисобни очди!

    Нойхауснинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтара олмади.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча сониялар ичида старт олади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)