Холанднинг голлари "Боруссия Д"га ғалаба тақдим этди, "Лейпциг" очко йўқотди

Бундеслига 8-туридан ўрин олган "Боруссия Дортмунд" - "Майнц" ва "Фрайбург" - "Лейпциг" учрашувлари якунига етди. 

Дортмундликлар бу турда ўз майдонида "Майнц"ни 3:1 ҳисобида таслим этди. 3-дақиқадаёқ Ройс ўйинда ҳисобни очган бўлса, 54-дақиқада Холанд пенальтидан унумли фойдаланиб, орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. Асосий вақт тугаши арафасида Буркардтнинг голи эвазига меҳмонлар ҳисобни бироз қисқарди. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда норвегиялик голеадор жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди. 



"Фрайбург" майдонига сафар қилган "Лейпциг" бу турда 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этди. 32-дақиқада Эмиль Форсберг ҳисобни очган бўлса, 63-дақиқада Чон У Ён мувозанатни тиклади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!