Холанднинг жароҳати қанчалик жиддий? Гвардиола жавоб берди

"Манчестер Сити" футболчиси Эрлинг Холанд "Астон Вилла"га қарши ўйинда жароҳат олди. Норвегиялик ҳужумчи шундан сўнг захирага олинди ва ўз ўрнини Хулиан Альваресга бўшатиб берди. Унинг жароҳати ҳақида жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола қисқача гапириб ўтди.

"Унда оғриқ бор эди. Холанд ўзини яхши ҳис қилмаётганди ва мен уни алмаштиришга мажбур бўлдим. 

Биз таваккал қилишни истамаймиз. Вазиятга қараймиз ҳамда тез орада якуний қарор қабул қиламиз", - деди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, 16 февралдан 17 февралга ўтар кечаси "Манчестер Сити"га қарши баҳс олиб боради. Лондонда ўтадиган беллашув тунги 00:30 да старт олади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!