Холанднинг отасини ўйин пайтида ростан "Сантьяго Бернабеу"дан чиқариб юборишдими? (видео)

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг отаси Алф-Инге Холандни "Реал"га қарши ўйин вақтида стадиондан чиқариб юборилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бунга сабаб унинг мухлисларга ёнғоқ отгани ва уларни ҳақорат қилгани кўрсатилди. Алфнинг ўзи бу вазиятга қисқача тўхталиб ўтди. 

"Йўқ, менинг мухлисларга қарата ёнғоқ улоқтирганим ёлғон. Биз мадридлик мухлислар билан озроқ гаплашиб олдик. Улар "Сити" гол урганда жаҳллари чиқиб турганди. Бу табиий жараён. 

Кейин бизни мезбон мухлислар ўтирган сектордан узоқроққа олиб кетишди. Шунда ҳаммаси жойига тушиб кетишини маълум қилишди. Бори шу", - дея ёзиб қолдирган Холанднинг отаси ўзининг "Твиттер"даги саҳифасида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!