Холанднинг шахсий ҳаётига аралашмайман!
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола журналистлар билан суҳбатда жамоа тўпурари Эрлинг Холанднинг YouTube-канал очгани ҳақидаги саволга жавоб беришига тўғри келди.
- Холанднинг каналини кузатиб боряпманми? Йўқ. Мен клубни ҳурмат қиламан. Шахсий ҳаётга аралашмайман. Ҳамма истаганини қилиши мумкин. Энг асосийси – клубни ҳурмат қилиш. Қолган масалаларда футболчиларнинг ихтиёри ўзида, - деди Хосеп Гвардиола.
Эрлинг Холанд Хосеп Гвардиола қўл остида жаҳоннинг энг зўр тўпурарлари қаторига қўшилди. 25 ёшли форвард жорий мавсумда “Манчестер Сити” таркибида тўққиз маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 11 маротаба ишғол қилди ва тўпурар пойгасида етакчилик қилмоқда.
Холанд Англия Премьер-лигасига келгунга қадар Норвегия, Австрия ва Германия чемпионатлари иштирок этиб, бу лигаларда ҳам мунтазам тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келган.



Фикрлар