Холанднинг "Сити" билан тузган шартномасида ноодатий банд бор

"Манчестер Сити" дунёнинг энг истеъдодли футболчиларидан бири Эрлинг Холанд трансферини эълон қилди.

"Bild" нашри маълумотларига кўра, томонлар ўртасидаги шартномада ноодатий банд бор. Гап шундаки, норвегиялик футболчини исталган харидор 150 миллион еврога сотиб олиши мумкин бўлади. Фақатгина, бу қисм 2 йилдан сўнг кучга кириши кўзда тутилган.

"Сити" Холандни "Боруссия" Дортмунддан 75 миллион еврога сотиб олди. Бу ҳужумчининг "асаларилар" билан келишувида келтирилган товон пули саналади. Аммо агент учун тўлов ҳамда маошни қўшиб ҳисоблаганда, у "шаҳарликлар" учун 150 миллион еврога тушди.

Аввалроқ, "Реал" ва "Барселона" мазкур маблағни тежаш учун Ҳоланд трансферидан воз кечгани хабар қилинганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!