Хомяков "Насаф"га қарши ўйиндан кейин қандай фикр билдирди?

“Андижон” – “Насаф” (1:1) ўйинидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Бургутлар” бош мураббийи Александр Хомяков қатнашди.

- Айтишим мумкинки, жуда қизиқарли ўйин бўлди. Хиссиётлар, хавфли вазиятлар ўйинни янада қизиқарли бўлишини таъминлади. Етарлича қаршилик кўрсатдик, ўзбек футболининг байроқдор жамоасига қарши ҳужумкор ўйин намойиш қилдик. Кўриниб турибдики, улар тажрибали. Умумий маънода айтганда, ўйиндан қониқдим. Ғалабага иштиёқимиз кучли эди. Аммо биз ўйлаган ишларни барчаси ҳам ўхшамади. Йигитларга ўйинни муносиб ўтказишгани учун раҳмат айтаман. Биринчи таймни дуранг билан тугатдик. Иккинчи бўлимда эса ўйинни ўз қўлимизга олишга ҳаракат қилдик. Биз олдиндан қандай ўйин кўрсатишни режалаштириб олгандик. Дастлабки 15 дақиқада рақибга имкон бермасликка ҳаракат қилдик. Кўрдинглар, биринчи қарши ҳужумда дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. Футболчилар характер кўрсатишди ва майдонида “ёниб” ўйнадилар. Шу боис уларга яна бир бор миннатдорчилик билдираман.

- Ғалабага нима етишмади?

- Маҳорат етишмади. Ҳаммамизга яхши маълумки, “Насаф” тажрибали жамоа ҳисобланади. Кўрдингизки, уларнинг таркиби анча шаклланган. Жисмонан кучли футболчилардан иборат. Шу боис ақли ўйин кўрсатишди. Биринчи таймда ҳам уларнинг тажрибаси билинди. Биринчи бўлим ўрталарида эса қулай имкониятлардан фойдалана олмадик. Рақиб қарши ҳужумларда яхши ҳаракат қилди, тезкор ўйинчиларига эга. Худога шукурки, бир қанча вазиятларда яхши ҳаракат қилдик ва дарвозабонимиз ҳам бизни қутқариб қолди. Натижадан қониқдим.

- Лука Згурскийнинг ҳолати қандай? У жароҳат олгандек туюлди...

- У қарши ҳужумларда катта ҳажмдаги ишни бажарди. Унда имкониятлар бўлди. Уч ҳимоячи ўртасида ҳам ёриб чиқишга ҳаракат қилди. Ёш футболчи бўлгани учун балки имкониятлардан тўғри фойдалана олмагандир. Ҳозир унинг ҳолатини кўриб чиқамиз. Бир неча кундан сўнг бизни пойтахтда навбатдаги ўйин кутиб турибди. Умид қиламанки, Лукада жиддий жароҳат йўқ.

- 75-дақиқадан кейин ўйинчилар чарчагандек кўринди...

- Албатта, чарчаб қолдик. Қаранг, биз қандай футбол намойиш этяпмиз. Доимо боғловчи ҳужумкор футбол кўрсатяпмиз. Тўпни ўз назоратимизга олиб, тезкор қарши ҳужумларга ўтадиган ўйин намойиш қиляпмиз. Иккинчи бўлимда анча тажрибали футболчиларни туширганимиздан кейин ўйин сурати биз томонга ўта бошлади. Тиккаланиш бироз қийин кечяпти. Шунинг эвазига баъзида куч етмай қоляпти. Жамоа янги шаклланган ва ёш.

- Самиев “Локомотив” билан ўйинда майдонга тушадими?

- Ҳа, 5-6 кун вақт бор. Уни ўйинга тайёрлаймиз. Албатта, ёш ҳужумчини туширишга мажбур бўлдик. У ўйин охирида ғалаба голини уриши мумкин эди. Ўша вазиятда унга тажриба етишмади ҳамда яхши вазиятдан фойдалана олмади. Катта ўйинларда маҳорати камлиги билиниб қолди. Ўйлайманки, ёш ўйинчиларимиз тез орада ўзларини кўрсатишни бошлайдилар. Уларга катта футболда яна озгина вақт керак.

- “Андижон” Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичида қийин рақибларга дуч келди. Шу ҳақида фикрингиз?

- Бу биз учун яхши. Бу каби гуруҳдан кейинги босқичга чиқиш биз учун ёқимли бўлади. Бошқа томондан эса бу бизга яна қўшимча тажриба бўлади. Бор кучимизни максимал даражада сарфлашга ва узоқроққа боришга ҳаракат қиламиз.   

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!