Хонабоддаги бокс оқшоми нокаутларга бой бўлди

Бугун Андижон вилоятининг Хонабод шаҳрида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди.

Унда маҳаллий боксчилардан ташқари Куба, Россия, Қирғизистон ва Грузия давлатларидан маҳоратли чарм қўлқоп усталари рингга кўтарилишди. Қизиқарли ва муросасиз кечган жангларда қуйидаги натижалар қайд этилди:

69,8 кг

Ҳожиакбар Қодирохунов (Тошкент) – Жавлонбек Дедаханов (Наманган)

Қодирохунов дастлабки раунддаёқ рақибини нокаутга учратди.

61,2 кг

Шукрулло Воҳидов (Андижон) – Дилдорбек Нурматов (Андижон)

Воҳидов 2-раундда техник нокаут эвазига ғалаба қозонди.

76,2 кг

Шерали Мамажонов (Андижон) – Ҳоким Каримов (Андижон)

Тўлиқ 6 раунд давом этган жангда очколар ҳисобига кўра Мамажонов ғолиб деб топилди.

+90,8 кг

Обиджон Тоҳиров (Фарғона) – Зуҳриддин Абдуллажонов (Қирғизистон)

Тоҳиров рақибига ҳеч қандай имкон қолдирмади ва 1-раунднинг ўзидаёқ уни нокаутга учратди.

76,2 кг

Ислом Мўминов (Андижон) – Отабек Турдихўжаев (Андижон)

4 раундлик жангда ҳакамлар бир овоздан Турдихўжаевнинг ғалабасини эълон қилишди.

69,8 кг

Тимур Миржанов (Тошкент) – Муҳаммадюсуф Акбаров (Қирғизистон)

Ҳамюртимиз очколар ҳисобига кўра рақибидан устун келди.

 

79,5 кг

Абдуҳамид Ҳакимов (Тошкент) – Карен Авенисян (Россия)

Ҳакимов тажрибали рақибини очколар ҳисобига енгди.

76,2 кг

Достонбек Турдиев (Андижон) – Анвар Насреддинов (Тошкент)

Шиддатли кечган жангда ҳакамлар андижонлик боксчини ғолиб деб топишди.

69,8 кг

Луис Баёна (Куба) – Темурас Абуладзе (Грузия)

Океан ортидан ташриф буюрган Баёна грузиялик рақибини дастлабки раунддаёқ техник нокаут эвазига таслим қилди.

57,1 кг

Абдулазиз Нажмиддинов (Андижон) – Мунтохиддин Азимов (Қирғизистон)

Мезбон боксчи мухлисларнинг олқишларидан руҳланган ҳолда рақибини биринчи раунднинг ўзидаёқ рингга қулатди.

90,8 кг

Периз Ленар (Куба) – Михаил Худсишвили (Грузия)

Кубалик боксчи грузиялик рақибини 2-раундда техник нокаут эвазига мағлуб этди.

WBC CISBB камари учун чемпионлик жангги

Владимир Саруханян (Россия) – Руслан Берчук (Россия)

Кечанинг марказий жанггида иккита россиялик боксчи ўзаро рингга кўтарилди. 12 раунд давом этган чемпионлик жанггида яққол устунлик қилган Саруханян камарни ўзиники қилиб олди.