Хорди Альба фаолиятини “Барселона”да якунламоқчи

Испания терма жамоаси ҳимоячиси Хорди Альба клубдаги фаолиятини “Барселона”да тамомламоқчи эканлигини маълум қилди.

- Менга “Барселона”да тўп суриш жуда ёқади, - дея Альбанинг сўзларини келтиради AS нашри. – Агар менга боғлиқ бўлганида бутун фаолиятимни ушбу жамоада ўтказган бўлардим.

Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли футболчи 2012 йили “Валенсия”дан “кўк-анорранглилар” сафига келиб қўшилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!