Хориж клубларига хабар: Ўзбекистондан “янги Шомуродовлар” етишиб чиқмоқда!

Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчиси ва сардори Элдор Шомуродовнинг манфаатларини ҳимоя қилаётган ProSports Management компаниясининг Осиёдаги лойиҳаларига раҳбарлик қилувчи Қаҳҳор Мўминов “Спорт экспресс” газетасига катта интервью берди.

Мазкур компания Элдор Шомуродовнинг Ўзбекистондан аввал Россияга, кейинчалик Италия чемпионатига йўл олишида муҳим аҳамият касб этади.

volga (1)

Элдор ушбу компания мутахассислар ёрдамида Европа даражасида ўйнай оладиган юлдузга айланди. Ҳамюртимиз кучли бешлик чемпионатлари орасида ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб турадиган А Серияда учинчи мавсумини ўтказмоқда.

2020 йилнинг октябрида Генуянинг “Женоа” жамоаси билан шартнома имзолаган футболчимиз дебют мавсумида саккизта гол билан пойтахтга – “Рома”га кўчиб ўтди.

Унинг агенти Қаҳҳор Мўминов Россиянинг нуфузли нашрига берган интервьюсида Элдор Шомуродов ортидан истеъдодли ёшлар етишиб чиқаётганини ва Осиё бозорига эътибор қаратиў лозимлигини маълум қилди.

Эътиборингизга ушбу интервьюнинг биз учун эътиборга молик қисмини ҳавола этамиз.

- Россия клублари Осиё бозорига жиддийроқ эътибор қаратиши лозим, деб ҳисоблайсизми?

- Албатта. Танловни ўзгартириш керак.

- Ўзбекистонда “иккинчи Шомуродов” борми?

- Иккинчиси ҳам, учинчиси ҳам бор.

- Тушунмадим...

Масалан, “Нижний Новгород”да бир футболчимиз – Иброҳимхалил Йўлдошев ўйнамоқда. Иқтидорли ва салоҳияти баланд йигит.

Россия премьер-лигасига кўникиб олиши учун ярим йил керак бўлди холос. Кейин зўр ўйнай бошлади. Ҳозирнинг ўзида унга Россия премьер-лигасининг кучли клубларидан иккита таклиф бор. Осиё жамоалари ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин.

e05f2d1124001e1494eb35dfb93ba372

Унга тенгқур бўлган Ҳожимат Эркинов “Торпедо”да ўйнаяпти. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Камерун дарвозасини ишғол қилди.

Яна ўсиб келаётган истеъдодлар кўп. Далат футбол инфраструктурасига катта эътибор қаратяпти. Сўнгги йигирма йилда нафақат вилоятлар, балки туманлар марказларида ҳам янги стадионлар қурилди.

Футболка кириб келаётган болалар оқими жуда катта. “Бунёдкор” академиясининг ўзида 2000 нафар бола шуғулланади. Бу саъй-ҳаракатлар ўз самарасини бермоқда.

Давоми бор...

Испанлар Шомуродовни унутгани йўқ!

Шомуродов, тайёрлан!

Экспертлар баҳоси: Шомуродов қаҳрамон бўлиши мумкин эди...

Ўрунов "модный" йигит!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!