Хорижлик мухлислар Бектемир Мелиқўзиевнинг ким билан жанг қилишини хоҳламоқда?

  • 10 август, 2020, 23:47
  • 1
  • Бокс

Ижтимоий тармоқларда хорижлик мухлислар ва мутахассислар Бектемир Мелиқўзиевни профессионал бокс оламидаги кашфиётлар Эдгар Берланж ( 14-0, 14 КО) ва 3 та жанг билан вақтинчалик WBA жаҳон чемпионлик камарини қўлга киритган Давид Моррелл, Жон Райдер каби боксчилар билан таққослаган ҳолда, уларнинг имкониятлари ҳақида сўз юритмоқдалар. Аксарияти Бектемирнинг салоҳиятини юқори баҳолаб, уларни қийинчиликсиз мағлуб этишига ишонмоқда.  Хусусан, Твиттердаги мана шундай постлардан бирида Jrosales 13  номли фойдаланувчи томонидан: “Bek the Bully-Morrel ким ғолиб бўларди?”- дея  изоҳ қолдирилди. Бунга жавобан бир қатор фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Жумладан, “Golden Boy” промоутерлик компаниясининг жанглар ташкил қилувчи масъул ходими Роберто Диас қуйидагича жавоб берган:

- Бу борада шубҳага ҳожат йўқ. Албатта Бек! Бек жиддий рақибларга қарши рингга чиққанида бунга гувоҳ бўласиз. Масалан, Бек ва Жон Райдер, яна нимадир дейсизми?  "Тож кийдирилмаган" чемпион. - дея изоҳ қолдирган.

Анчагина тажрибали бўлган британиялик Жон Райдер охирги жангини WBA Super чемпиони Каллум Смитга қарши ўтказган ва устунликка эришган бўлса-да, ғалаба Смитга тақдим этилганди. Aммо кўп сонли мухлислар Райдер Каллумни мағлуб этганлигини эътироф этган ва бу фикр уларда сақланиб қолганди. Шунинг учун, уни "Тож кийдирилмаган" чемпион, дея эътироф этишади.

Бироқ Бектемир ва Райдер қарама-қаршилигида мухлислар аудиторияси юртдошимизнинг ғалабасига ишонмоқдалар.  

- Данибо Гизмо: Райдерни сафдан чиқармоқчи эмасман. Агар, Бек уни мағлуб эта олса, Бекни Моррелл ёки Берланж каби боксчилар билан таққослашни бас қиламан.

-Гарри Уильямс: “Golden Boy” компанияси Бек ва Райдер жангини хоҳламоқда. Бек Райдерни мағлуб эта олади, деб ўйлайман. Бироқ Райдер у учун  шу  вақтга қадар, дуч келган энг қийин рақиб бўлади. Райдер яхши жангчи, кўпчилик уни Смитни мағлуб этган, дейди. Лекин Бек бу - "жуда ёмон", шунчаки унга ўз кучини исботлаш учун катта жанглар берилмади.

- Eldogg: “Bek Bully” Райдерни нокаут қила олган иккинчи боксчи бўлади. Бунга ишончим комил!

Шу каби кўплаб фикрлар билан бир қаторда Бектемир Мелиқўзиевнинг ёрдамчи менежери Aлик Фролов ҳам бунга муносабат билдирган:

- Роберто сен жуда яхши биласан, бизга кимни беришларидан қаъти назар уни қабул қиламиз. Бу фикр бўйича алоҳида эътибор қаратамиз... Чунки, Райдер чемпионни "тоза" енгган. Қани кетдик #БекVSРайдер кейингиси бўлсин.

Бектемир Мелиқўзиев эса ўз Твиттер саҳифасида:

- Қани кетдик ????", - дея изоҳ қолдирди.

Хуллас, шунақа гаплар. Мелиқўзиевни ҳам тез орада катта жанглар кутаётганга ўхшайди...

Бекте_1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ramzis ll
11/08/2020 09:47
Boshidagi bema'ni matohni yo'qotib o'rniga o'zimizni milliy do'ppi kiyib olsa yaxshi bo'lardi.