Хорватия - Португалия: Матнли трансляция
Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. УЕФА Миллатлар Лигаси 6-туридан ўрин олган Хорватия - Португалия учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Азизбек Одилов кузатиб боради.
- 90+4'

Ўйин якунланди.
- 90+2'

Матео Ковачич майдонни тарк этди, Тома Башич ўйинни давом эттиради.
- 90'

ГООООООЛ! Рубен Диаш ғалаба тўпини киритмоқда.
- 89'

Йосип Юрановичга шифокорлар ёрдам кўрсатмоқда.
- 87'
Сержиу Оливейранинг зарбаси ўхшамади.
- 87'
Бугунги ўйинда биттагина офсайд қайд этилди.
- 87'
Сейвлар бўйича хорватиялик дарвозабон олдинда 5:1
- 86'
Тўпни эгаллаб туриш бўйича натижа 40:60.
- 86'
Зарбалар бўйича статистика 8:11
- 85'
Нельсон Самеду тўпни ўзига бўйсундира олмади.
- 84'

Мислав Оршич майдонга тушди, Никола Влашич захирага олинди.
- 81'

Деян Ловренга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 80'
Бернарду Силва беш метрдан дарвозани ишғол қила олмади.
- 77'

Данилу Перейра захирага олинди, Сержиу Оливейра ўйинни давом эттиради.
- 77'

Паулиньо майдонга тушди. Диогу Жота захирага олинди.
- 76'
Тринкан ҳимоячиларни алдаб дарвоза томон зарба йўллади, бироқ зарбага аниқлик етишмади.
- 75'
Йосип Брекало ўнг қанотда тўпни эгаллаб олиб, қарама қарши томонга зарба йўллади, бироқ зарбага аниқлик етишмади.
- 72'
Иван Перишичнинг зарбасига аниқлик етишмади.
- 71'

Мариу Руй ўрнини Жоау Канселу эгаллади.
- 71'

Жоау Феликс майдонни тарк этди, Бернарду Силва унинг ўрнини эгаллади.
- 68'
Тринканнинг узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.
- 68'

Жуан Моутиньо бурчак тўпни ўйин қилиб давом эттирди.
- 67'
Диогу Жотанинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб, йўналишини ўзгартирди.
- 65'

ГОООООООООЛ! Матео Ковачич жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўллаб, ажойиб гол муаллифи бўлди.
- 64'

Марио Пашалич ўрнини Йосип Брекалога бўшатиб берди.
- 64'

Тринкан бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, бироқ португаллар хавфли вазият вужудга келтира олишмади.
- 61'
Барчаси жойида дея қайд этди хакам, гол ҳисобланди.
- 61'
Диого Жота қўли билан ўйнаган кўринади, гол бекор қилиниши мумкин.
- 60'

ГООООООЛ! Жоау Фелиш жарима майдонида тўпни қабул қилиб олиб, бўш қолган дарвозани ишғол қилди.
- 58'
Иван Перишич Нельсон Самедуга қўполлик ишлатди ва сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 57'

Мариу Руй узатиб берган узатмадан сўнг дарвозабон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 56'

Бурчакдан узатиб берилган пасдан сўнг Тринкан дарвозага зарба йўллади, бурчак тўпи.
- 55'
Португалия бурчак тўпи ишлаб олди.
- 54'

Криштиану Роналду сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 53'

ГОООООООЛ! Рубен Диаш Рубен Семедунинг пасини гол билан якунлади.
- 51'

Марко Рог қизил карточка олиб, жамоадошларини қийин ахволда қолдириб кетмоқда.
- 50'

Португалиянинг бурчак зарбаси хавфли тус олмади.
- 49'
Криштиану Роналду дарвоза томон ҳаракати ҳимоячи томонидан тўхтатилди.
- 48'
Рубен Диаш юқорилатиб узатилган пасга боши билан зарба берди, бироз ноаниқ.
- 46'

Бруно Фернандеш ўрнига Тринкан майдонга тушди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45+1'

Биринчи тайм якунланди.
- 45'
Диогу Жота қўлай имкониятни қўлдан чиқарди.
- 43'
Криштиану Роналду қанотдан тўпни қабул қилиб олиб, дарвоза томон йўллади, бироқ Доминик Ливакович тўпни эгаллаб олди.
- 43'
Марко Рог қўпол ўйнади.
- 39'

Данилу Перейра мезбонлар дарвозаси олдида юзага келган палапартишдан сўнг, дарвозага кучли зарба йўллади, дарвозабон сейв билан вазиятни қайтарди.
- 38'
Лука Модрич қўлига тўп тегди, португаллар жарима тўпи тепишади.
- 38'
Йосип Юранович қанотдан узатиб берилган пасни яқин масофадан боши билан дарвозага аниқ йўллай олмади.
- 35'
Диого Жота Криштиану Роналдудан қулай вазиятда тўпни қабул қилиб олди, бироқ у тўпга кучли зарба бера олмади.
- 33'

Ҳимоячилар бу сафар аниқ ўйнашди. Лука Модричнинг узатмаси қайтарилди.
- 32'

Лука Модричнинг бурчакдан узатиб берган пасидан сўнг жамоадоши дарвозага зарба йўллади. Руи Патрисиудан сейв.
- 32'

Модричнинг узатмасидн сўнг Брадарич тўпни жамодошларига узатиб берди, бироқ тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.
- 31'
Деян Ловрен йиқитилди. Хорватлар жарима зарбаси тепишади.
- 29'

ГОООООЛ! Матео Ковачич қанотдан узатилган пасни дарвозага йўллади, Руи Патрисиу тўпни қайтарди, бироқ тўп Ковачичга бориб тушди ва у бу сафар адашмади.
- 28'

Модрчининг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди, қайтган тўпга эса меҳмонлар футболчиси зарба берди, бироқ дарвозабон тўпни эгаллаб олди.
- 27'
Меҳмонлар бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлишди.
- 24'

Мариу Руйнинг бурчакдан узатган паси ноаниқ бўлди.
- 23'
Бруно Фернандешнинг узатмасини хорватиялик футболчи майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 22'

Марко Рог сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 21'
Мариу Руй Лука Модрични йиқитди, ҳакам ўйин қоидаси бузилганини таъкидлади.
- 19'
Криштиану Роналду боши билан дарвозага зарба йўллади, бироқ зарба кўнгилдагидек чиқмади.
- 18'
Хорватияликлар тўпни ўзида ушлаб туришибди.
- 14'
Криштиану Роналду ҳимоячиларни ортда қолдиришга уриниб кўрди, бироқ ҳимоячилардан бири унга халақит қилди.
- 13'
Мариу Руйнинг узатмасини ҳимоячилар узоқлаштиришди.
- 12'

Мариу Руйнинг бурчакдан узатган пасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 12'
Жуан Моутиньонинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 10'
Марио Пашалич рақибига нисбатан қўпол муомилади бўлди.
- 9'
Криштиану Роналду дриблинг уюштириб кўрмоқчи бўлди, аммо тўпни ўзига бўйсундира олмади.
- 7'
Лука Модрич рақибини йиқитди, ҳакам оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.
- 4'

Лука Модрич бурчак тўпини ўзига яқин турган жамоадошига узатиб берди.
- 3'
Йосип Юранович тўпни жарима майдонига узатиб берди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Ўйиндаги биринчи бурчак тўпи.
- 2'
Никола Влашич рақибига қўполлик ишлатди.
- 1'

Ўйин бошланди.
- 0'
Ассалому алейкум қадрли футбол мухлислари, матнли трансляциямизга ҳуш келибсиз.



Фикрлар