Хорватия Англияга қарши муҳим баҳс олдидан жиддий йўқотишга учради

Хорватия терма жамоаси ҳимоячиси Шиме Врсалько кеча Россияга қарши чорак финал баҳсида жароҳат олди.

Ўнг қанот ҳимоячиси кечаги баҳснинг 97-дақиқасида кутилмаганда жароҳат олди ва учрашувни давом эттира олмади. У 11 июль куни Англияга қарши ярим финал баҳсида иштирок этмаслиги мумкин.

Маълумот учун, Врсалько ушбу мундиалда ҳозирга қадар жами 4та ўйинда иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!