Хорватия терма жамоаси Аргентинанинг рекордини такрорлади

Хабарингиз бор кеча Хорватия терма жамоаси ЖЧ-2018 чорак финалида Россия устидан пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, мусобақа ярим финалига йўл олди.

Mister Chip нашри тарқатган хабарга кўра хорватияликлар жаҳон чемпионатлари плей-оффида кетма-кет 2та учрашувда пенальтилар сериясида ғалаба қозонган тарихдаги иккинчи жамоага айланишди.

Маълумот учун, бунгача бундай ғалабани 1990 йилги мундиалда Аргентина қўлга кирита олган эди.