Хорватия терма жамоаси дарвозабони "Астон Вилла" билан шартнома имзолади
Англия чемпионатидаги хорватияликлар сони яна биттага кўпайди.
“Гент” дарвозабони Ловре Калинич фаолиятини “Астон Вилла”да давом эттирадиган бўлди.
28 ёшли хорватиялик посбон бирмингемликлар билан 2023 йилга қадар шартнома имзолади. “Астон Вилла” Калинич учун “Гент”га 7 млн фунт тўлади.
Хорватия терма жамоаси дарвозабони янги клубига 1 январда келиб қўшилади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар