Хорхе Масвидаль-Гилберт Бёрнс жангида кимнинг имконияти юқори? Ўзбек ММА олами вакиллари жавоб берди

  • 7 апрель, 2023, 17:23
  • 0
  • MMA

9 апрель тонгида “UFC 287” турнири ташкил этилади. Иккинчи марказий жанг ярим ўрта вазн тоифасининг таниқли вакиллари бразилиялик Гилберт Бёрнс ҳамда америкалик Хорхе Масвидаль ўртасида бўлиб ўтади.

Биз анъанага мувофиқ, ушбу жанг борасидаги ўзбек ММА олами вакилларининг фикри билан қизиқдик.

Жасур Неъматов – Ўзбекистон К-1 федерацияси раиси

- Гилберт Бёрнс хақиқий зирҳли машинага ўхшайди. Масвидаль ҳам оддий жангчи эмас. Умуман қизиқ жангни гувоҳига айланамиз. Агар, Масвидаль кутилмаган зарбаси билан нокаутга учратмаса, Гилберт Бёрнс ушбу жангда ғалаба қозонади.

ака жасур

Валижон Азимов – Ўзбекистон ММА ассоциацияси Сурхондарё бўлими мутасаддиси

- Ҳар иккиси промоушеннинг анчагина таниқли ва нокаутчи вакиллари саналади. Спортда ҳар доим кучли тайёргарликка эга бўлганлар ғалаба қозонади. Шундай бўлса-да, Бёрнс анчагина чидамли ва “партер”да ҳам яхши ҳаракат қилади. Шу омиллар ҳисобига бу жанг ғолиби Гилберт Бёрнс бўлади.

ака валижон

Мавлонбек Мавлонов – мураббий

- Тўғриси мен кутган жанг. Жуда ҳам қизиқ бўлади. Ҳар иккиси томошабоп жанг кўрсатади. Бёрнс греплинг ва “стойка”да анчагина ривожланган жангчи саналса, Масвидаль “тэйк-даун”лардан, курашдан ҳимояси яхши бўлган, кучли зарбачи атлет ҳисобланади. Гилберт “стойка”да яхши нокаутга учратувчи зарбаси бор. Бироқ, унинг ҳимоясида муаммолар кўп. Масвидаль бундай хатоларни кечирмаслиги мумкин. У қарши хужумда Бёрнсни тута олади. Мени тахминим шундайки, Бёрнс ёки очко билан ютади, уни нокаут қилишига, оғриқли услубни қўллаб ютишига ишонмайман. Айнан Масвидални шу тарзда ютади, деб ўйламайман. Айтганимдек, Бёрнс очколар ҳисобига ғалаба қозонади ёки Масвидаль нокаут билан ғалабани илиб кетиши мумкин. Имкониятларни 50/50 дея баҳолаган бўлардим.

мавлончик

Одилбек Сирожиддинов – мураббий

- Очиғини айтсам, Масвидалнинг жанг олиб бориш услуби менга ёқади. Бироқ, Бёрнс очколар ҳисобида ғалаба қозонса керак. Агар, Масвидаль нокаут билан ютиб олмаса, куч ва чидамлилик борасида устун бўлган бразилиялик жангчи ғалаба қозонади, деган фикрдаман.

одилчик

Дадахон Ҳасанов – ММА жангчиси, рефери

- Иккиси ҳам мухлисларни зериктириб қўймайдиган жангларни кўрсатиб келган ва бу сафар ҳам қизиқарли тўқнашувни гувоҳига айланамиз. Икки тенг кучли жангчилар деб ўйлайман. Нисбатан бироз устунлик Бёрнс тарафида десам, янглишмасам керак. Имкониятларни 55/45 деган бўлардим. Бёрнс фойдасига!

дадош1_1

Наврўз Атакулов – мураббий

- Буларнинг жанглари анча аввал бошланиб кетган, улар бир-бирини “ширин” сўзлар билан роса сийлашди. Бу ҳам жангнинг “интрига”сини оширди. Умуман бу иккиси қизиқарли жангларни тақдим этиб келган. Бу сафар ҳам мухлислар зерикиб қолмайди. Бунга ишончим комил. Имкониятлар борасида тўхталсак, Масвидальнинг “стойка”даги устунлиги бор ва у кучли зарбасининг эвазига ғалабани илиб кетса керак. Албатта, бу шахсий фикрим!

наврузчик

Жаҳонгир Нажмиддинов – ММА жангчиси

- Бу жангда Бёрнс ғалаба қозонади, деб ўйлайман. Чунки, Масвидалда аввалгидек, шижоат йўқ. Жангдан аввал "Бёрнсдан ютқазсам, фаолиятимни якунлайман", дея айтиб ҳам ўтди. Қандайдир, ўзига ишонч кучли эмасдек, аввалги жангларида бўлгани каби “ёнаётгани” йўқ.

жахончик

Ҳумоюддин Мухторов –ММА жангчиси

- Бу жангдан фақат мухлислар ютади, деб ўйлайман. Гарчи, марказий жанг каби реванш ёки чемпионлик баҳси бўлмаса-да, бу тўқнашувга қизиқиш жуда катта. Чунки, иккиси ҳам дивизионнинг етакчилари учун ноқулай жангчилари ва мухлисларни унутиб қўймайдиганлардан ҳисобланади. Қолаверса, чиройли жанг кўрсатишади. Бёрнсда греплинг, жиу-житсу борасида устунлик бўлса, Масвидалда жуда кучли зарба мавжуд. Бёрнсни бироз ҳимояни унутиб қўйишини ҳисобга олсак, имкониятлар тенглашади. Яъни бу жангда имкониятларни 50/50 дея баҳолаган бўлардим.

хумош_1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!