Хорхе Масвидаль: "Ислом Махачевни ҳозир биргина жангчи тўхтатиши мумкин"

  • 08.08.2026 11:46
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

ММА юлдузи Хорхе Масвидаль украиналик Ярослав Амосовнинг маҳоратини юқори баҳолаб, унинг ҳатто ярим ўрта вазнда амалдаги UFC чемпиони Ислом Махачев учун ҳам жиддий муаммо туғдиришини таъкидлади.

"Deep Waters" подкастида Масвидаль Украина вакилининг жисмоний кўрсаткичлари ва кураш мактабини юқори баҳолади.

"Ярим ўрта вазндаги жангчилардан менга энг ёқадиганларидан бири — Карлос Пратес, унинг ҳар бир жанги томошабин учун байрам. Бироқ яна бир йигит бор — Ярослав Амосов, у ҳақиқатан ҳам жуда кучли. Украин рейтингда ТОП-10 таликда турган исталган рақиб учун ҳақиқий даҳшат. Ҳа, бу гап Ислам Махачевга ҳам тааллуқли! Яраслов – катта габаритли, қўл узунлиги аъло, жисмоний жиҳатдан эса ўта бақувват йигит. Эсимда, у жанговор самбо бўйича жаҳон чемпиони бўлган, бу эса клинчда, корпусдан ушлашда ва рақибни партерга йиқитишда ҳақиқий устаси фаранг эканини англатади", — деди Масвидаль.

Эслатиб ўтамиз, Ярослав Амосов охирги бор "UFC 328" турнирида Хоэль Альваресга қарши октагонга кўтарилиб, 2 раундда сабмишн эвазига ғалаба қозонган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!