Хорхе Масвидаль: "Усман Колби Ковингтонни синдириб ташлайди"

  • 29 апрель, 2021, 13:33
  • 0
  • MMA

UFC ярим ўрта вазн тоифаси вакили Хорхе Масвидаль дивизион чемпиони Камару Усман ва Колби Ковингтон ўртасида бўлиб ўтадиган жанг борасида ўз тахминлари билан ўртоқлашди.

"Менимча, Камару Ковингтонни яна мағлуб этади. Колби "тэйк-даун"ларни амалга оширишга ҳаракат қилади. Аммо бу унинг учун минус бўлади. Курашчиларга қарши унинг чидамлилиги ўзи хоҳлаганидан ҳам тезроқ тугайди. Шунинг учун у биринчи жангда Камаруни йиқитишга уринмади. Бунинг учун жуда кўп энергия кераклигини биларди. 

Aгар Усмон биринчи рақамда ишласа ва жангга яхши тайёрланса, у яна Ковингтонни синдириб ташлайди. Камару бокс борасида ҳам маҳоратини яхшилаб олди, энди унинг қўллари керак бўлган жойда ҳаракатлана олади. У ўзига ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ишонади. Ўйлайманки, Усман Ковингтонни муддатидан олдин мағлуб этади ", - деди Масвидаль.

Усман ва Ковингтон ўртасидаги биринчи жанг 2019 йил декабрдь ойида бўлган ва унда нигериялик жангчи бешинчи раундда Ковингтонни нокаутга учратганди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!