Хорхе Мендес нима учун Хитой клуби президентига Роналдунинг футболкасини совға қилди (фото)
Ads

 

Машхур футбол агенти Жорже Мендес айни пайтда Хитойда бўлиб турибди. Бу ҳақда Хитой нашрлари хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Жорже Мендес “Бенфика” ҳужумчиси Рауль Хименеснинг трансфери бўйича Осиёга ташриф буюрган.

Хабарларга қараганда, Мендес мексикалик футболчини “Тианжин Қуанжиан” клубига кўчиб ўтиши учун музокаралар ўтказган. Қолаверса, Криштианунинг агенти ушбу жамоа президентига шунчаки совға сифатида Роналдунинг футболкасини ҳадя қилган.