Хосе Кальехон: Биз “Ницца”га қарши 2 баҳсда ўз даражамизни кўрсатдик

 

Италиянинг “Наполи” клуби ҳужумчиси Хосе Кальехон ЕЧЛ 4-саралаш босқичи “Ницца”га қарши беллашувдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда Mediaset Premium хабар бермоқда.

- Биз ЕЧЛ гуруҳ босқичига йўл олдик ва ўз олдимизга қўйилган вазифани уддаладик. Айни пайтда таркибимиз кучли футболчилардан ташкил топган. “Ницца”га қарши 2 та баҳсда ҳам ўз даражамизни кўрсата олдик, - дейди Кальехон.