Хосе Кальехон Ла Лигага қайтиши мумкин

"Наполи" ярим ҳимоячиси Хосе Кальехон "Эспаньол" клуби қизиқишлари доирасига кирди, дея хабар бермоқда Mundo Deportivo.

Каталония клуби январь ойида ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда, шу сабаб "Эспаньол" неаполликлар форварди учун таклиф юбориш ниятида.

Форварднинг А Серия клуби билан шартномаси жорий йилнинг июнида ўз ниҳоясига етади. Шунинг учун испан клуби футболчининг нарҳи қиммат бўлмаслигига умид қилмоқда.

32 ёшли футболчи жорий мавсумда, Женнаро Гаттузо жамоасида 23 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва 8 та голлик узатма муаллифига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!