Хосе Кальехон "Наполи" билан шартномасини узайтирмайдими?

"Наполи" ярим ҳимоячиси Хосе Кальехон неаполликлар билан шартномасини узайтирмоқчи эмас. Бу ҳақида Calciomercato нашри хабар бермоқда.

Олдинроқ, 32 ёшли футболчи клуб билан янги келишув имзолаши ҳақида хабарлар тарқалган эди, бироқ якунда футболчи Женнаро Гаттузо бошчилигидаги жамони тарк этишга қарор қилган.

Маълумот ўрнида, Кальехоннинг "Наполи" билан амалдаги шартномаси кейинги мавсум сўнггида якунига етади. Испаниялик футболчи учун Хитой клублари даъвогарлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!