Хосеп Гвардиола: Биз ҳамиша йирик ҳисобларда ғалаба қозонавермаймиз

«Манчестер Сити» жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўз жамоасининг ҳозирги муваффақиятлари жамоа Англияда жорий мавсум чемпиони бўлишини кафолатламаслиги ҳақида айтиб ўтди.

«Кимдир Англиянинг бу сафарги чемпиони ким бўлишини қишдаёқ аниқ айтмоқчими? Мен бундай демаган бўлардим. Олдиндан ҳеч нарса деб бўлмайди. Биз ҳамиша йирик ҳисобларда ғалаба қозонавермаймиз. Гол уриш ва ғалаба қозонишда давом этишга ҳаракат қиламиз», – дея қайд этган мураббий.

Айни вақтда «Манчестер Сити» АПЛ турнир жадвалида яккапешқадам бўлиб олган. Энг яқин таъқибчи «МЮ» 5 очкога ортда қолдирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!