Хосеп Гвардиола: "Чемпионлик ҳақида ўйлашга эрта"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛ 15 тури "Бёрнли" устидан эришилган ғалаба ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ливерпуль" билан орадаги очко фарқларини ҳисобга олиб, чемпионлик ҳақида ўйлашга ҳали эрта. Биз нафақат АПЛ ҳақида, балки бошқа турнирлардаги иштрок ҳақида ҳам бош қотиришимиз керак.

"Бёрнли"га қарши ўйин суръатини ушлаб қолишимиз керак. Жуда кўп гол ура олганимиздан ҳурсандман. Сўнгги учрашувлардаги натижалардан афсусда эмасман.

Мендаги ягона ғашлик бу тўпни кам назорат қилаётганмиз. Биз тўпни ўзида ушлаб, олдинга борадиган жамоамиз", - дейди Гвардиола.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!