Хосеп Гвардиола: "Ливерпул"дан ортда қолаётганимиз сабабини билмайман"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Юнайтед" муҳлислари учун уларнинг клуби доимо энг катта клуб бўлиб қолаверади. "Сити" муҳлислари учун бизнинг клуб энг яхшиси.

Агар унвонлар зали ҳақида гап кетса, шубҳасиз МЮ энг яхшиси. Аммо сўнгги йилларда биз улардан олдинлаб кетдик. Мавсум якунида буни яна бир маротаба исботлаймиз. Аммо дербининг хар бири бошқача ўйин бўлади.

"Ливерпуль"дан ортда қолиш? Жавоб бериш қийин. Орадаги катта фарқ сабабини очиқлашни хоҳлаган бўлардим. Аммо ягона айтишим мумкин бўлган важ бу рақибнинг ажойиб натижалари. Улар оҳирги 60 ўйинда бир маротаба мағлуб бўлишди, бунга ишониш қийин. Биз улардан яхшироқмиз, бироқ 11 очко ортдамиз. Бор гап шу", - дейди мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!